...
МЕНЮ
ONLINE TV

Media Park 100 дан ортиқ Қўқонликларни иш билан таъминлайди


12:22, 30.10.2015 Технология
 4 175

1 декабр куни Қўқон шаҳрида очилиши кутилаётган MEDIA PARK – маиший техникалар дўконининг очилиш маросимига тайёргарлик ишлари авжида.

   Қўқон шаҳри марказида қад ростлаган MEDIA PARK – маиший техникалар дўкони 1 декабрдан ўз иш фаолиятини бошлайди. Айни дамда очилиш маросимига катта тайёргарлик ишлари кетмоқда. Кеча пойтахтнинг Қоратош мавзесида жойлашган MEDIA PARK дўконида кино ва театр оламининг кўзга кўринган актёрлари – Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, актёрлар Муҳаммадисо Абдулхаиров, Шукурулло Исроилов, Зуҳра Солиева, Шаҳзода Муҳаммедова ва Наргиза Салмоновалар иштирокида Қўқон шаҳрида очилаётган Media park дўкони учун махсус ролик суратга олинди. Маълумотларга қараганда, реклама ролигида иштирок этган барча актёрлар 1 декабр куни Қўқон шаҳридаги MEDIA PARKнинг очилиш маросимида иштирок этишади.

   Янги дўкон қулай ва замонавий шарт-шароитларга эга бўлиб, унда Philips, Samsung, LG, Kenwood, Indesit, Tefal, Braun, Artel каби таниқли брендларнинг 10 мингдан ортиқ номдаги маҳсулотлари сотилади. MEDIA PARK маъмурияти дўкон ишга тушгач 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланишини маълум қиляпти. Айни дамда 50 кишидан иборат ходимлар гуруҳи харидорлар билан муомалага киришиш, маҳсулотларни тавсия қилиш, уларнинг имкониятлари ва қулайликлари ҳақида ахборот бериш бўйича малака оширишяпти.

   Эслатиб ўтамиз, MEDIA PARK гипер маркети илк бор жорий йилнинг 11 июлида пойтахтнинг Қоратош мавзесида очилган эди. Роҳат мавзесидаги дўкон эса октябр ойидан ўз ишини бошлади.

   Бугун пойтахтимизда MEDIA PARK дан ташқари икки йирик техника бозори ABU SAXIY ҳамда FLESHKA (Малика) дўконлари фаолият юритиб келмоқда. MEDIA PARK, ABU SAXIY ва FLESHKAдаги нархлар бир-биридан анча фарқ қилиши, ўртадаги тафовут юқорилиги, баъзи маҳсулотлар ABU SAXIY бозорида арзонлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳалигача тингани йўқ. Ким учундир ABU SAXIY ва FLESHKA дўконларидаги нархларнинг пастлиги қулай бўлса, яна бошқалар кафолат ва хизмат кўрсатиш сифати, йирик молларни элтиб бериш, шунингдек, пластик карталар орқали савдо қилиш имкониятини инобатга олиб MEDIA PARKни танлаяпти. Кўрамиз, MEDIA PARK маъмурияти нархлардаги мўтадилликни ушлаб қола олармикан?
Қамариддин Шайхов

Теглар:Media Park Қўқонд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!