Россиялик бастакор Константин Меладзе ва хонанда Вера Брежнева яшириш турмуш қуришгани маълум бўлди.
Россиялик бастакор Константин Меладзе ва хонанда Вера Брежнева турмуш қуришди. Машҳур санъаткорларнинг яширин никох тўйи Италиянинг Форте-дей-Марми шаҳрида бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, янги жуфтлик никоҳ оқшомини оила даврасида нишонлаб, қолган меҳмонларни Paradiso al Mare меҳмонхонасининг ресторанига таклиф қилишган. Эслатиб ўтиш жоизки, “ВИА ГРА” гуруҳининг собиқ аъзоси, шоу-бизнеснинг энг гўзал қўшиқчиси Вера ва бир қатор хит қўшиқлар муаллифи Константин ўртасидаги ишқий муносабатлар ҳақидаги миш-мишлар матбуот саҳифаларида бир неча йил катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Бироқ шу вақтга қадар улар тўй ва ўрталаридаги муносабатлар ҳақида оғиз очишмаганди.
Ярим йил аввал Константин Меладзе рафиқаси Яна билан қонуний ажрашган бўлса-да, Вера билан боғлиқ саволларга фаолият доирасидаги дўстлик, деб жавоб берган эди. Бу тўй эса эски миш-мишларга барҳам бергандек.
Дарвоқе, Вера Брежневанинг аввалги турмушидан икки қизи бор. Хонанданинг тўнғич қизи Соня Киперман 14 ёшда, кичкинтойи Дина Немцова эса 13 ёшда. Брежнева эса яна бир бор фарзандли бўлмоқчилигини ОАВга маълум қилди.

Умида Мухторбекова