...
МЕНЮ
ONLINE TV

Google чиппакка чиққан режаси устида қайтадан ишлаяпти


14:28, 24.10.2015 Олам
 2 198

Мижозлар эҳтиёжларини қондириш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида Google компанияси учувчисиз самалётлар орқали ўз маҳсулотларини етказиб бермоқчи.

   Ўтган йили Amazon компанияси ўзининг дронлар орқали маҳсулот етказиб бериш лойиҳасини намойиш қилганидан сўнг Google “қанот лойиҳа” - учувчисиз етказиб бериш хизмати режасини эълон қилганди. Жорий йилнинг март ойига келиб Google ўз режасини амалга ошира олмагани маълум бўлди.

   Google компанияси олға сураётган янги техник ишланмада, элтиб беришдаги стандарт муаммолардан ташқари жўнатманинг бус-бутун, хатарсиз етиб боришида бир қанча носозликлар юзага келди. Эндиликда компания дастурчилари нафақат, юқоридаги камчиликларни бартараф этиш, балки, тез хизмат кўрсатиш йўлларини ҳам ахтаришмоқда. “Қанот лойиҳа” режага кўра 5 дақиқада 8 км. масофани босиб ўтиши керак. Айнан шундай тезликка эришиш учун янги гибрит дрон ишлаб чиқилди. Бироқ улар ҳали синовдан ўтказилганича йўқ.

   Агар Google компанияси бу каби етказиб беришни йўлга қўйса, ходимлари сонини кескин камайтириши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Натижада Google моддий жиҳатдан янада барқарорлаши ва дунё бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бориши мумкин.
Саидбобур Максумов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!