...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сув тошқини оқибатида 6 киши йўқолди


12:47, 30.10.2015 Олам
 2 348

Эроннинг Ийлом вилоятида сўнги 100 йил ичида илк бор кучли ёмғир оқибатида сув тошқини рўй берди.

   30 октябр куни Эроннинг Ийлом ва Лористон ғарбий вилоятларида кучли жала оқибатида сув тошқини рўй берди. Эрон Қизил ярим ой жамияти президенти Носир Чироқсознинг Эрон телевидениеси орқали берган маълумотларига қараганда, сув тошқини натижасида 6 киши изсиз йўқолган. Сел оқибатида юзага келган тошқин, минглаб турар-жойлар ва ташкилотларга зарар етказган. Чироқсознинг фикрига кўра Ийломда охирги 100 йил ичида бундай табиий офат илк бор қайд этиляпти.

   Ийлом вилояти ҳокими Муҳаммад Ризо Марвариднинг Эрон расмий агентлиги IRNAга берган маълумотларга кўра, сувнинг ҳажми 48 соат давомида 230 килограмм квадратметрга етган.
Қамариддин Шайхов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!