...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲга қилинаётган таҳдидлар айтилди


14:51, 19.12.2017 Жамият
 4 013

МДҲ давлатлари учун энг хавфли таҳдидлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги террорчи гуруҳлардан келаётгани билдирилди.

Россия президенти Владимир Путин МДҲ га аъзо давлатлар хавфсизлик ва махсус хизматлари органлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши иштирокчиларига табрик йўллади. Владимир Путиннинг табригини Россия Федерал Хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников ўқиб эшиттирди. 
 
Владимир Путин ўз табригида, глобал таҳдидларга қарши чиқиш янги ёндашувларни талаб қилаётганини, шунингдек, МДҲ давлатлари учун энг хавфли таҳдидлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги террорчи гуруҳлардан келаётганини билдирган. Террорчилар Марказий Осиё давлатларидан тарафдорларини ёллаб, дунёнинг бошқа давлатларига йўналтираётгани ва шу орқали беқарорликлар келтириб чиқаришга уринаётгани айтиб ўтилган.
   
Шунингдек, табрикда махсус хизмат вакилларининг анъанавий учрашуви террорчилик, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланган. 
Обил Сафаров

Теглар:Путин Махсус хизматлар Террорчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар