...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маҳаммад Алининг дафн маросими ислом дини арконларига кўра бошланди


11:40, 10.06.2016 Олам
 5 287

Муҳаммад Алини сўнгги йўлга кузатишга Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ташриф буюрди.

Бугун, 10 июнь куни эрта тонгдан афсонавий бокчси Муҳаммад Алининг 2 кунлик дафн маросими тадбирлари бошланди. Луисвиллнинг Кентукки штатида ўтказилаётган дафн маросими ислом дини одатларига асосан ўтказилмоқда.

Оила аъзоларининг айтишларига қараганда, боксчи ҳаётлик чоғида дафн маросимининг режасини тузган. Тадбирлар ана шу кетма-кетликда ўтказилмоқда.

Муҳаммад Алини сўнгги йўлга кузатиш маросими ўтказиладиган жой сифатида 1960 йил боксчининг илк жанги ўтган KFC Yum аренаси танланди. Бугун бўлиб ўтаётган очиқ турдаги дафн маросимига 1 соат ичида 14 мингдан зиёд бепул чипталар тарқатилган.

“У дафн маросими “ҳамма учун дарс” бўлишини истаганди. Муҳаммад Али шуҳрати, пуллари, обрўси, умуман борини ўз дини ва принциплари учун қурбон қилишга тайёр эди”, дейди имом Заид Шакир боксчининг жанозасини ўқиб бўлгач.

Ҳаётлик даврида Муҳаммад Али бутун дунёни кезиб чиққан ва ислом динини қабул қилган энг машҳур инсонлар қаторидан ўрин эгаллаган.

“Сиёсат оламида исломофобия жараёни авж олаётган бир вақтда, Муҳаммад Алининг дафн маросими Европа ва АҚШ давлатлари матбуотида динни қоралаб янграётган фикрларга қарши яхшигина зарба бўлади. Шу билан бирга ҳаёти давомида қийинчиликларга бўйин эгмаган инсоннинг бир вақтнинг ўзида ҳам мусулмон, ҳам америкалик бўлиши осон кечмаганлигини исботлайди”, дейди Америка-Ислом алоқалари Кенгаши вакили Довуд Волид.

Бугун, ҳафтанинг жума куни бошланган дафн маросимида Муҳаммад Алининг тобути Луисвилл орқали у учун қадрдон бўлган, болалиги ўтган ва унга аталган музей олдидан олиб ўтилади.

Дафн маросимида кўплаб мамлакат раҳбарлари иштирок этди. Улар орасида АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳам бор. Ислом олими, доктор Шерман Жексон хайрлашув маросимида иштирок этаётган бокс оламига хос терминдан фойдаланиб шундай деди:

“Муҳаммад Али инсон бир вақтнинг ўзида эътиқодига содиқ мусулмон ва озод америкалик бўлиши мумкинлиги борасидаги саволга кутилмаган тарзда жавоб берди. У бу саволни накаут ҳолатига келтирди”.

Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни боксчи бир неча кун аввал нафас олиш йўлидаги муаммолар сабаб АҚШдаги Финикс шифохонасига ётқизилган эди. Икки кун ўтиб, 4 июнь куни машҳур боксчи Муҳаммад Али 74 ёшида Паркинсон касаллиги туфайли вафот этди.
Умида Якубова

Теглар:Маҳаммад Али дафн маросим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!