Мавлуда Асалхўжаева айни дамда мазкур масала юзасидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига мурожаат қилганини айтиб, агар натижа бўлмаса, судга беришини, керак бўлса, қонуний йўл билан бу ҳолатга нуқта қўйишини маълум қилди.
Гап шундаки, Instagram’даги саҳифаси орқали мухлислари билан тўғридан-тўғри мулоқотга чиққан Мавлуда Асалхўжаевага Бобур исмли тақлидчи аёллар либосини кийиб, бошига тиллақаш тақиб, соч улаб, пардоз-андозни ўрнига қўйиб, тўйларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг қўшиқлари фонограммасига оғиз қимирлатиб турганини айтиб, бу борада Асалхўжаеванинг фикри билан қизиқдилар.
Мавлуда Асалхўжаева мавжуд ҳолатдан яқинда хабар топгани, бу йигит бир неча йил аввал, хонандадан кичик репертуар учун бир неча сониялик тақлидга рухсат олгани, бироқ қўшиқлари фонограммасига тўйларда оғиз қимирлатиб юришга рухсат бермаганини айтаркан, тақлидчиларга нисбатан жиддий эътироз билдирди.
“Ҳеч кимга мени тақлид қилишига рухсат бермаганман. Бу йигит бир неча йил 10-15 санъаткорнинг орасида сизга ҳам тақлидим бор, бу атиги бир неча сония, деган эди. Кейинчалик билсам, аёллар либосини кийиб, пардоз қилиб, тўйларда менинг қўшимларимга оғиз қимирлатиб юрган экан. Шу кунларда одамлар “нега бу йигитга индамаяпсиз, ё ўзингиз ҳам бунинг ортидан пул топаяпсизми” қабилидаги саволлар билан кўп мурожаат қилишяпти. Мен бу йигитни унчалик яхши танимайман. Рухсат берган бўлсам, фақат бир неча сония учун рухсат берганман, холос. Аммо менинг меҳнатим, менинг қўшиқларимни “ижро” этиб юриши учун эмас”, дейди хонанда.
Мавлуда Асалхўжаева айни дамда мазкур масала юзасидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига мурожаат қилганини айтиб, агар натижа бўлмаса, судга беришини, керак бўлса, қонуний йўл билан бу ҳолатга нуқта қўйишини маълум қилди.