Референдум ўтказиш — бу жиноят эмас. Аксинча, бу 100 йилдан бери ноҳақлик ва адолатсизликка учраган халқнинг талаби...
Сулаймония шаҳрида ўтказилган “Референдумга —Ҳа!” деб номланган митингда сўзга чиққан Масуд Барзоний режадаги референдум ироқ курдларининг табиий ва қонуний ҳуқуқи эканлиги эътироф этди.
Мухтор вилоят раҳбарининг фикрича, референдум ўтказиш — бу жиноят эмас. Аксинча, бу 100 йилдан бери ноҳақлик ва адолатсизликка учраган халқнинг талаби, деб таъкидлаган у ўз нутқида.
Шуниндек, Ироқ ва ташкил этилажак курд давлати ўртасидаги барча муаммоларни ҳал этиш мақсадида барча чораларни кўрамиз. Барча муаммоларга ечим топилгач, ироқ ва курдистон халқи дўстона, оға-ини бўлиб яшашига ишонаман, деб қўшимча қилган Барзоний.
Унинг фикрича, бу референдумнинг ўтказилиши дунёнинг якуни келганини англатмайди.
Ироқ Курдистони мухтор вилоятида 25 сентябрь куни ўтказиладиган мустақиллик референдуми Ироқ ҳукумати ва минтақадаги бошқа давлатлар томонидан кескин қаршиликка учрамоқда.