Matiz кутилмаганда тормоз босганини айтиб шикоят қилган айбдор ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасида “АЗЛК-2141” русумли машина 2 та автомобиль билан тўқнашиб кетди. Аммо айбдор машина ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.
Гувоҳларнинг айтишича, у маст ҳолда бўлган. Яна бир гувоҳ шундай дейди:
“...У биз томонга югуриб келди. Matiz кутилмаганда тормоз босганини айтиб, шикоят қилди. Кейин эса қочиб кетди. ЙПХ ходимлари келишди, “Москвич” машинасини эвакуатор олиб кетди”.
Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ЙТҲга сабаб бўлган автомобиль ҳайдовчиси қидирилмоқда.
Воқеа сабаб қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.