Президентларнинг қизлари сиёсатдан тортиб, тадбиркорликкача ҳар соҳада фаол.
Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг қизи кийимлар коллекциясини намойиш қилгандан сўнг жамоатчилик тилига тушди. Айшатнинг Грознийда бўлган кийимлар дизайнери сифатидаги илк намойиши катта шов-шувга сабаб бўлди ва Россия модасида шухрат қозонди.
У ҳозирда “Firdaws” модалар уйининг ижодкор директори сифатида фаолият олиб боради.
Дариға ва Алия Назарбоевалар
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг уч нафар қизи бор. Улардан тўнғичи – Дариға ва кенжаси – Алия кўпроқ танилган.
Дариға Назарбоева сиёсий каръерасини қуриб бормоқда. У мамлакатнинг энг обрўли одамлари рейтингида етакчилар қаторидан жой олган.
У 2016 йил 15 сентябрда Қозоғистон Парламентига сенатор этиб сайланди.
Алия Назарбоева мамлакатда фаол ижтимоий позицияни эгаллайди. “Жандану əлемі” фондининг асосчиси ва раҳбари ҳисобланади. Фонд таълим, маданият ва ҳайрия соҳасида ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
Шунингдек, у Alsarа заргарлик буюмлари тизимини йўлга қўйган ва “Томарис” филмига продюсерлик қилади.
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг қизи АҚШда таълим олган. Жоржтаун ва Мэриленд университетларини тамомлагач, юртига қайтиб, сиёсий каръерасини қура бошлади.
Сўнгра у Тожикистон Парламентида сенатор этиб сайланди ва дунёнинг энг муваффақиятли 100 аёлининг бири бўлди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг кичик қизи Сумая Эрдўған мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади ва расмий учрашувларда отасига ҳамроҳлик қилади.
У Оксфорд университетининг сиёсатшунослик дипломга эга.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг икки қизидан Лейла нисбатан машҳурроқ. У оқсуяклар тадбирларида тез-тез меҳмон бўлади ва машҳур мода журналининг бош муҳаррири ҳисобланади. У расм ва шеърлар ижод қилади, бир нечта китоб ёзган.
Арзу бўлса, ҳайрия тадбирларидаги иштироки билан танилган.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг қизи Гарвардда таълим олган. Ватанига қайтгач, каръера қуришга қарор қилган. Аммо қандай соҳада иш бошлаш бўйича бир қарорга келолмай, мода ва адабиёт йўналишларидан бирини мўлжалламоқда.
Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайлангач, ОАВ унинг оила аъзолари ҳақида кўп ва ҳўп ёзди. Трамп ва рафиқаси машҳурлиги билан фақтгина унинг катта қизи Иванка баҳслаша олади. У отасига маслаҳатчи қилиб тайинланган.
Иванка Пенсильвания университетини тамомлаган. У муҳим учрашувлар ва расмий ташрифлар вақтида отаси билан бирга бўлади.