“Bloomberg” нашри Дональд Трамп маъмурияти аъзоларининг умумий молиявий ҳолати 12 миллиард долларга тенг эканини хабар қилганди.
Оқ уйдан хабар беришларича, Жаред Кушнер АҚШ маъмуриятида лавозимга эга бўлмасидан аввал, 200 дан ортиқ корхоналарда ишлаган. У оиласига тегишли бўлган уй-жой қурилишига оид корхоналарда фаолият олиб борган. Жаред Кушнер ҳозиргача уларнинг айримларидан даромад олиб туради.
Дональд Трампнинг қизи – Иванка яқинда расман президент ёрдамчиси лавозимини эгаллади. У ўзининг бизнес соҳасидаги компанияларидан воз кечди. Фақатгина Вашингтондаги “Trump International Hotel” меҳмонхонасидаги улушини сақлаб қолган.
Оқ уй маъмурияти ҳар бир ходимнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқяпти. Бу келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш учун амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, “Bloomberg” нашри Дональд Трамп маъмурияти аъзоларининг умумий молиявий ҳолати 12 миллиард долларга тенг эканини хабар қилганди. Бу эса Америка тарихидаги энг бадавлат маъмурият эканидан далолатдир. Яна айрим манбалар эса ҳақиқий молиявий қиймат янада юқорилигига ишора қилишди.
Маъмуриятнинг энг бадавлат аъзоси иқтисодий масалалар бўйича Кенгаш раҳбари Гэри Кон ҳисобланади. Унинг даромади 252-611 миллион долларга тенг. 2016 йилда у 77 миллион доллар миқдорда фойда қилган.
Дональд Трампнинг маслаҳатчиси – Келлиэнн Конуэйнинг капитали 11-44,2 миллион доллар атрофида. 2016 йилда у бор-йўғи 845 минг доллар миқдорда даромад олишга эришган.