Хонанда Машҳурбек Раимжонов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қоровули билан суратга тушиб, унинг институтдаги фаолиятига тўхталди.
“Ёнимда турган бу инсонни Санъат институтида ўқиган барча санъаткорлар яхши танишади. Исмлари Абдураззоқ ака. 20 йилдан бери шу даргоҳда қоровул бўлиб ишлайдилар. Шунга қарамасдан, санъатни жуда нозик тушунадилар. Имтиҳонларимизгача кириб, ҳаммага ўз баҳоларини, маслаҳатларини бериб ўтирардилар. Қанча-қанча талабаларни жазоланишдан, ҳайдалишдан сақлаб қолганлар. Қоровул бўлсалар ҳам ҳурматлари ректорникидан кам эмас. Хуллас, қоровулликни санъат даражасига олиб чиққан инсон ёхуд бир сўз билан айтганда, ўзимизнинг Абдураззоқ ака. Умарлари узоқ бўлсин!”, деб ёзади Машҳурбек Раимжонов.
Машҳурбекнинг ижтимоий тармоқдаги суратига кўплаб таниқли санъаткорлар ўз изоҳларини битишди. Улар орасида актрисалар Нигина Анорбоева ва Гулнора Қосимова ҳам бор. Улар ҳам Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қоровулини кўп эслашларини ёзиб қолдиришган.