Ижтимоий тармоқларда хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура Йўлдошева ва Машҳурбек Раимжоновнинг мукофотлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева ва Машҳурбек Раимжонов эса “Шуҳрат” медали топширилади.
Юқорида номлари келтирилган санъаткорларни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинганича йўқ, бироқ хонандаларнинг атрофидаги дўстлари ва яқинлари бу хушхабарни бошқалар билан бўлишмоқда. Ижтимоий тармоқларда аллақачон муҳокамалар бошланган.
Юқоридаги хабар ўз тасдиғини топганича йўқ. Балки бу ҳам интернет оламида кўтарилган навбатдаги шов-шувдир. Яқин соатларда бунга батафсил аниқлик киритамиз.