Сурияда ҳудудида терроризмга қарши курашиш учун ҳукумат билан келишиб иш олиб бориш керак.
Дамашқ Туркиянинг Сурия ҳудудига ўз қуролли кучларини киритишини мамлакат суверенитетининг бузилиши деб атади. Бу ҳақда Сурия Ташқи ишлар вазирлигининг баённомасига асосланиб “SANA” хабар бермоқда.
“Сурия Туркиянинг танклари ва зирҳли техникаларини чегараларни кесиб ўтиб, Жараблус шаҳрида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ёрдамида ҳарбий ҳаракатларни олиб боришини қоралайди ва буни суверенитетнинг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблайди”, дейилади Сурия ТИВ раҳбарияти баённомасида.
Вазирликнинг таъкидлашича, Сурия ҳудудида терроризмга қарши курашиш учун мамлакат ҳукумати билан келишилган ҳолда иш олиб борилиши керак.