Баскетболчи 20 йил давомида “Лейкерс” жамоасининг шарафини ҳимоя қилиб келди.
АҚШнинг Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) чемпионатининг якуний баҳсида “Лос-Анжелес Лейкерс” “Юта” устидан 101:96 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур баҳс Лос-Анжелес жамоасининг юлдузи Коби Брайант учун фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлди.
Брайантнинг сўнгги ўйинида 500 га яқин журналистлар аккредитациядан ўтдилар. Уларнинг 60 нафари 15 та хорижий давлатлардан ташриф буюрган. “Лейкерс” жамоаси раҳбарияти яна 200 нафар журналистга рад жавобини беришга мажбур бўлди. Чунки, “Cтейплз Cентер” аренаси бунчалик кўп ОАВ вакилларини ўз бағрига сиғдира олмайди.
37 ёшли Брайант “Лейкерс” шарафини 20 йил ҳимоя қилди. Бу жамоа билан машҳур баскетболчи беш марта чемпионлик мақомини қўлга киритди (2000, 2001, 2002, 2009 ва 2010 йил).

Руслан Сулаймонов