...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машиналар селда оқди, жабрланганлар бор – ФВВ Қамчиқ довонидаги сел ҳақида маълумот берди


10:49, 09.06.2018 Жамият
 9 190

Кеча 22:20 дан бошлаб “Чинор” ва “Шеробод” йўл ҳаракати хавфсизлиги масканларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.

Кеча, 8 июнь куни соат 22:00 ларда Наманган вилоятининг Поп туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида, туман ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довони қисмининг 225,5 километрида эни 80 метр, узунлиги 300 метр ва баландлиги 0,5 метрни ташкил этувчи, умумий ҳажми 12 000 м3 бўлган тош ва тупроқ массаси автомобиль йўли орқали оқиб ўтган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Соат 22:20 да “Чинор” ва “Шеробод” йўл ҳаракати хавфсизлиги масканларида автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати тўхтатилган.
 
Натижада, сел тош ва тупроқ массаси йўлнинг автомобиль қатнов қисмида ҳаракатланаётган 2 та енгил автомобиль воситасини суриб, йўл четига чиқариб юборган. Мазкур автомобиль воситаларида бўлган 6 нафар фуқарога ФВВнинг “Қамчиқ” МҚҚБ қутқарувчилари томонидан ёрдам берилган. Жабрланувчиларга воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, улардан икки нафари Ангрен шаҳар марказий касалхонасига юборилган ва тўрт нафар фуқарога довондаги “Булоқ” тиббий ёрдам масканида тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Шунингдек, йўлнинг қатнов қисмида қолган 4 та Isuzu, 2 та MAN ва 4 та енгил автомобиль воситалари воқеа жойидан ҳавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.
 
Туни билан олиб борилган ишлар натижасида, автомобиль йўли тош ва тупроқ массасидан тозаланиб, 2018 йилнинг 9 июнь куни соат 08:00да “Қамчиқ” довони орқали автомобиль воситаларининг қатнови қайта тикланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қамчиқ довони сел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар