...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банкнинг валюта сиёсатига бағишланган матбуот анжумани ўз ишини бошлади


11:21, 14.09.2017 Жамият
 2 332

Айни пайтда мазкур матбуот анжумани иш бошлади. Унда “Qalampir.uz” таҳририяти ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.

Бугун, 14 сентябрь куни ЎзЭОАВМА залида валюта масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
 
Бир неча дақиқалар олдин бошланган тадбирда мутасадди ташкилот мутахассислари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
 
Ушбу матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 сентябрдаги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар борасида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган эди.
 
Матбуот анжуманида Марказий банк раиси иштирок этмайди.
 
Унда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Аминжанович Ишметов, МБ раисининг ўринбосари Ботир Зохидов ҳамда МБ монетар сиёсат департаменти директори Норкулов Илхом Иброхимович иштирок этади.
 
Бу форматдаги учрашув МБ томонидан биринчи марта амалга оширилмокда. Бу учрашувнинг охиргиси ҳам эмас, дея таъкидланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мазкур матбуот анжумани ўз ишини бошлади. Унда “Qalampir.uz” таҳририяти ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
 
Валюта сиёсатига оид айрим саволлар ечимига ойдинлик киритилиши кутилаётган ушбу анжуман ҳақидаги эксклюзив репортажларимизни кузатиб боринг. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:валюта Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 667

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар