...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк: Йирик банкноталарнинг чиқарилиши инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди


18:16, 16.08.2017 Жамият
 4 530

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 50 000 сўмлик банкнота чиқарилишига изоҳ берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасида 22 августдан қиймати 50 000 сўмга тенг банкнота муомалага чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик. Бу хабар тарқалганидан сўнг, турли шов-шувларга сабаб бўлди.”Бу инфляцияни юзага келтиради” деган фикрлар ҳам бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ана шундай гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида 50 000 сўм қийматдаги банкнотани муомалага чиқарилиши бўйича шарҳ берди.
 
Унга кўра, сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек, нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида 50 000 сўмлик банкноталар муомалага киритилмоқда.
 
“Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди”, дейилади Марказий банк хабарида.
 
50 000 сўмлик пул бирлигини жорий этиш нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар ва ноқулайликларни камайтиришга, банкоматлар орқали аҳолига хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришга имконият яратади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:50 000 сўмлик Банкнота Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар