...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк доллар ва евро курсини белгилади


17:13, 22.10.2018 Жамият
 7 119

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 октябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8226 сўм 10 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 18 сўм 16 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 19 сўм 43 тийинга арзонлади, 1 евро 9470 сўм 71 тийинни ташкил этди.


 
1 Россия рубли нархи 125 сўм 76 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 91 тийинга қимматлади.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 49 тийинни, 1 Қирғизистон соми 118 сўм 84 тийинни, 1 Тожикистон сомони 873 сўм 31 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Валюта курси Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар