Депозитлар бўйича фоиз ставкалари Кредит қўмитаси томонидан ўрнатилади.
Низомга мувофиқ депозит операциялари Марказий банк билан тижорат банклари ўртасида тузиладиган Марказий банкнинг депозит операцияларида қатнашиш тўғрисидаги Бош битимга асосан миллий валютада амалга оширилади.
Депозитлар бўйича фоиз ставкалари Кредит қўмитаси томонидан ўрнатилади.
Шунингдек низомда белгиланишича депозит операцияларини амалга оширишда тижорат банклари мажбурий резерв талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарган бўлиши, қарз мажбуриятлари бўлмаслиги лозим.
Марказий банк томонидан депозит аукциони (фоизли ва миқдорий), ўзгармас фоиз ставкаси бўйича депозит операциялари амалга оширилади.
Аукциони тўғрисидаги маълумот аукциондан уч иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Бундан ташқари депозит аукциони қуйидаги стандарт шартлар асосида ўтказилиши белгиланди:
- “1 ҳафта”– муддати етти календарь кунидан;
- “2 ҳафта” – муддати ўн тўрт календарь кунидан;
- “1 ой” – муддати бир ойдан;
- “3 ой” – муддати уч ойдан иборат депозит операцияси;
- бошқа шартлар асосида – депозит муддати Марказий банкнинг депозит аукциони ўтказилиши ҳақидаги маълумотида кўрсатилади.
Фоизли депозит аукционлари икки хил усулда ўтказилиши мумкин:
- “америкача” усул – тижорат банкларининг рақобатли аризалари уларда таклиф этилган фоиз ставкалари бўйича;
- “голландча” усул – тижорат банкларининг рақобатли аризалари чегириш ставкаси бўйича қондирилади.