Чет элда даволанаётган ҳамда фарзандлари хорижда таҳсил олаётган шахслар валюта айирбошлаши учун ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Унда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишматов, Марказий банк раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов ҳамда Марказий банк монетар сиёсат департаменти директори Илҳом Норқулов иштирок этди.
Матбуот анжуманида валюта сиёсати орқали нархлар ўзгариши устидан самарали назоратни таъминлаш, АҚШ доллари курсининг кунлик тебранишининг олдини олиш ҳамда тадбиркорларга қулайликлар яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга валюта сиёсатига оид кўплаб муаммолар кўриб чиқилди.
Биринчидан, энди жисмоний ва юридик шахслар банклардан чет эл валютасини чекланмаган миқдорда миллий валютага алмаштиришлари мумкин.
Кунлик валюта курси айнан шу кунги биржа савдолари натижаларига кўра белгиланади ва янги иш куни очилганда айнан ўша курсга эътиборан амалиёт давом эттирилади. Марказий банк бу жараёнда бевосита иштирок этиши лозим.
Иккинчидан, валюта айирбошлаш курсини либераллаштиришнинг товар ва хизматлар, айниқса, халқ истеъмоли товарларининг ички нархини тартибга солиш мақсадида божхона тўловлари камайтирилиб, айрим истеъмол маҳсулотларига эса давлат божи бекор қилинди.
Учинчидан, чет элда даволанаётган ҳамда фарзандлари хориж мамлакатларда таҳсил олаётган шахслар валюта айирбошлаши учун улардан ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Анжуман якунида журналистлар Марказий банк ходимларига валюта сиёсати бўйича бир қанча муҳим саволлар билан мурожаат қилишди.