...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манзура калта "шорти"сини деб балога қолди


19:26, 30.01.2016 Шоу-бизнес
 15 925

Хонанданинг мухлисларидан бири Лола Йўлдошеванинг бошига тушган кунлар Манзурада ҳам такрорланишидан, унинг ҳам лицензияси олиб қўйилишидан ҳадикда.

Яхши дам – меҳнатга ҳамдам, деганларидек “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура айни дамда Таиландда ҳордиқ чиқаряпти. Instagram’даги шахсий саҳифасига саёҳатда тушган суратларини жойлаб бораётган хонанданинг суратларини интернет фойдаланувчилари тинимсиз танқид қилиш билан оввора. Ўзбек қизларига калта “шорти” кийиш тўғрими, санъаткорсиз, нимани тарғиб қиляпсиз қабилидаги изоҳларга хонанда кулимсираганча кинояли жавоблар қайтаряпти.

Суратларни деб мухлислар ўртасида қарама-қаршиликлар келиб чиқди. Кимдир Манзуранинг хатти-ҳаракатларини ёқлаб, у бошқа хонандаларга ўхшаб ўзини ҳар кўйга солмаётгани, ярим яланғоч суратга тушиб, интернет орқали беҳаё видеолари тарқалмаётганини айтса, яна бошқа биров ҳар кимнинг хоҳши ўзи ихтиёрида эканини уқтиришга урунмоқда. Хонанданинг мухлисларидан бири Лола Йўлдошеванинг бошига тушган кунлар Манзурада ҳам такрорланишидан, унинг ҳам лицензияси олиб қўйилишидан ҳадикда. Манзура эса бу гап-сўзларга парво ҳам қилаётгани йўқ.



Сайтимиз орқали хонанда шу йилнинг март ойларида концерт бериши ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, Манзура март ойида концерт қилиш фикридан қайтган. Февралнинг бошларидан унинг “Ё тескари замон бўлдими” номли қўшиғига ишланган видеоклипи ТВ орқали намойиш этилади. 
 

Теглар:Манзура Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Smash
18:52 11.02.2016

Agar Manzurani yoshlari 35 dan oshgan bo'lsa nm ham derdik avalambor har bir ayol yosh ko'rigisi keladi va albatta buning eng asosiy yo'li libos. Kiymasin demimanu faqat ommaga buni ko'rgazma qilish shartamas. Vijdonni avvalombor uziga bersin ko'ngli shuni tusasa kim ham qaytara olardi faqatgina o'zbek ekanligimizni va shu kiygan liboslari bn bizni sharmada qilmasliklari kerakligini unitishmasa bulgani


Jasur
10:54 07.02.2016

Bularni barchasi PIAR uchun. Odamlarni etiborini qaratish uchun. Mashxur bulish uchun janjal, uyatsiz rasm, qandaydir gap kim xaqidadir shu kabilar bilan odamlarni etiborini qaratishga xarakat qilishadi.


Dilroza Muloqot.uz
09:14 01.02.2016

Mana bizni sanatkor qizlarni asl basharasi. Agar bexayo kliplaru suratlarni deb litsenziyalari olib qoyilmaganidamidi umuman kiyim kiymay qo'yishardi. Ko'rmaganni ko'rgani qursin Taylandda bunaqa kiyinmasa O'zbekistonga qaytarib yuborishsa kerakda noiloj shunaqa kiyimdalar.


Nuriddin
10:22 31.01.2016

Буларнинг хаммаси керакли чораларнинг кўрилмаётганлигидан. Шунча танкидлар фойда бермаяпти. Нимага ? Чунки лицензияси олиб куйилиши ва берлаётган жазолар хаммаси хужакурсинга. Бугун лицензияси олинади эртага яна қайтриб берилади.


Шухрат
21:45 30.01.2016

Санъатимизнинг "ёркин, бетакрор юлдузлари" узларини кимлигини курсатишмокда.Улар лицензия йукотишдан куркишмайди.Узбекнаво кайтариб беради.Масалан, Лолага ва Тамилага кайтариб берилди.хаммаси, мехнат килмай топган котта соккаларда.Буларга ким ёрдам бермокда?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!