...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ҳайдовчилар етакчи


19:16, 26.10.2018 Жамият
 3 891

Маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган ишларнинг аксари йўл ҳаракати қоидасининг бузилиши билан боғлиқ.

Аввалроқ, маъмурий судлар томонидан ўтган тўққиз ой давомида 30 мингга яқин ишлар кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Таҳлилларга кўра, маъмурий судлар томонидан кўрилган ишларнинг аксариятини транспорт воситалари билан боғлиқ, шунингдек, майда безорилик, милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, паспорт тизими қоидаларини бузиш ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.
 
Хусусан, маъмурий судлар томонидан транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 43 605 нафар шахсга нисбатан 42 978 та иш кўриб тамомланган. Шундан 4 655 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, 33 583 нафар шахс эса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
 
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 16 276 нафар шахсга нисбатан 15 803 та иш кўриб тамомланган. Шундан 13 711 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилди, 1 057 нафар шахс эса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
 
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган 908 нафар шахсга нисбатан 904 та маъмурий иш кўриб чиқилган.
 
Маъмурий судлар томонидан 160 151 та иш, яъни барча ишларнинг 57 фоиздан ортиғи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 2 155 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилган, шундан 445 таси иш материаллари асосида ўрганилган. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 36 та қарор бекор қилинди ва 33 та суд қарорлари ўзгартирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олий Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар