...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИБ ходими Санъат Умаровга қандай чора кўрилиши маълум қилинди


18:47, 06.07.2018 Жамият
 22 979

Ички ишлар органи ходими Санъат Умаров муқаддам судланмаган эди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида гумонланувчи аёлни таҳқирлаган Ички ишлар органи ходими капитан Санъат Умаров қамоққа олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов “Халқ сўзи”га маълум қилди.
 
“Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми  ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Санъат Умаров (1988 йилда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган) га нисбатан Самарқанд вилоят прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.
 
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 6 июлдаги ажримига мувофиқ айбланувчи Санъат Умаровга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.
 
Маълумот ўрнида, биринчи айблов бўйича энг оғир жазо – уч йилгача озодликдан маҳрум этиш бўлиб, иккинчи айбловда эса 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Санъат Умаров Олий суд Самарқанд Каттақўрғон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар