8 киши ҳалок бўлганига қарамай, режалаштирилган учрашув бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, 40 минг киши сиғадиган “Бигну” стадионида маҳаллий “Нияса Биг Буллетс” ва “Сильвер Страйкерс” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилганди. Ташриф буюрган мухлисларнинг кўплиги туфайли кириш йўлагида тиқилинч ҳолати юзага келган.
Бунинг натижасида 8 киши ҳалок бўлди, жумладан, уларнинг 7 нафари 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар. Бундан ташқари яна 10 киши жиддий жароҳат билан шифохонага етказилган. Маҳаллий полициянинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкин.
Ҳалокат содир бўлганига қарамай, режалаштирилган учрашув ўтказилди, унда “Нияса Биг Буллетс” жамоаси рақиби “Сильвер Страйкерс”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Малави президенти Питер Мутарика ҳалок бўлганлар оила аъзоларига чуқур ҳамдарлигини билдириб, ҳукумат томонидан уларга моддий ёрдам ажратишини тасдиқлади.