Маълумки, “Насаф” жамоаси сешанба куни БААнинг етакчи жамоаларидан бирини Қаршида қабул қилади.
“Аждарлар” Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Насаф” – “Ал Васл” учрашувининг чипталари бугундан сотувга чиқарилган.
Хабарда айтилишича, “Марказий” стадионга кириш учун сотилаётган энг қиммат чипта нархи 35000 сўм бўлиб, мухлислар бу миқдор билан стадионнинг CIP секторида ўйинни томоша қилишлари мумкин. Энг арзон чипталар эса 7000 сўмдан сотилмоқда.
Чипталар нархи қуйидагича:
CIP сектор – 35 000 сўмдан
Марказий секторлар (1, 2, 6, 7, 8) – 15 000 сўмдан
2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 10 000 сўмдан
Қолган секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 7 000 сўмдан.
Қуйидаги суратда стадион секторлари жойлашуви акс эттирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ОЧЛнинг дастлабки 1-турини Эронда “Персеполис” жамоаси билан ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олганди.