...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бизда “Бунёдкор” стадиони бор!


19:05, 02.05.2018 Спорт
 5 102

Бугун мактаб ўқувчилари билан бирга чет эллик сайёҳлар учун “Бунёдкор” стадионига экскурсия уюштирилди.

Бугун, 2 май куни 138-сонли ўрта мактаб ўқувчилари билан бирга чет эллик сайёҳлар “Бунёдкор” стадионига экскурсия уюштиришди.
 
Улар “Бунёдкор” майдони, футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, клуб музейи ва боқша диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, фахрий меҳмонлар китобига ўз дил изҳорларини ёзиб қолдиришди.





 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари учун стадионга исталган вақтда келиб, ўзбек футболи тарихи ва ютуқлари билар танишиш учун имкониятлар яратилди.










 
“Юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун стадионга исталган вақтда келиб, ўзбек футболи тарихи ва ютуқлари билар танишиш учун имкониятлар яратилади. Бу каби тадбирлар юртимиз футболини бутун дунёда тарғиб қилиш билан биргаликда, Ўзбекистонда туризмни ривожига ҳам ҳисса қўшиши аниқ”, дея ёзади ЎФФ Матбуот хизмати.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бунёдкор стадиони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!