Воқеа 30 июль куни Қўқон шаҳрининг Янгидеҳқон кўчасида содир бўлган.
Воқеа 30 июль куни Қўқон шаҳрининг Янгидеҳқон кўчасида содир бўлган. Фуқаролар Раҳим ва Акрам (исмлар ўзгартирилган) биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтирганда ўрталарида келишмовчилик чиққан. Ўзаро жанжалда Раҳим Акрамнинг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада Акрам олган тан жароҳатлари билан ўз уйига келиб, 31 июль куни вафот этган. Раҳим ушланган, деб хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.