Шу куни Роналду фаолиятидаги 99-ва 100-пенальтиларини тўғри амалга оширди.
Ўйинни меҳмонлар ишонч билан бошладилар ва бир қатор хавфли ҳужумлар уюштиришга эришдилар. 16-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди ва Криштиану Роналду рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Роналду ўзи ишлаган пенальтини аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Биринчи бўлим якунига яқин мезбонлар жарима майдони ичида энди Карим Бенземага нисбатан қўполлик ишлатилди, португалиялик ўйинчи бу сафар ҳам 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажарди.
Эътиборлиси шундаки, Роналду кеча фаолиятидаги 99-ва 100-пенальтиларини амалга оширди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар бироз ўзларига келишди ва кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил қила бошлашди. 58-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни Санти Мина боши билан дарвозага йўналтирди ва ҳисобни қисқартиришга эришди.
84-дақиқада Марсело рақиб жарима майдони ичига ёриб кирди ва кучли зарба билан Нетони доғда қолдирди. 89-дақиқада эса Тони Кроос ўйинга мантиқий нуқта қўйган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, Зинедин Зидан шогирдлари ўз очколари сонини 38 тага етказиб олдилар ва битта ўйин захираси билан учинчи ўриндаги “Валенсия”дан икки очкога ортда қолмоқдалар.
Маълумот учун, мадридликлар “Валенсия”ни сафарда бундан 5 йил илгари мағлуб этишганди. Бундан ташқари, “Реал” Ла лиганинг сафар ўйинларида сўнгги марта 2017 йилнинг 14 октябрь куни “Хетафе” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Испания чемпионати, 21-тур.
“Валенсия” – “Реал Мадрид” 1:4.
Голлар: Санти Мина (58) - Роналду (16, 38 пенальти) Марсело (84), Кроос (89).
“Валенсия”: Нето, Гарай, Тони Лато (Перейра, 77), Монтойя, Гайя, Коклен, Парехо, Гонсалу Гедеш (Солер, 46), Кондогбиа, Санти Мина, Родриго (Заза, 75).
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Модрич (Ковачич, 88), Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 69), Роналду, Бензема (Асенсио, 78).
Огоҳлантиришлар: Бэйл (52), Гайя (60), Варан (63), Карвахаль (71), Парехо (87).