...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтоздан янги қўшиқ премьераси: “Бор-бор дема”


11:16, 23.03.2017 Шоу-бизнес
 3 594

Мадина Мумтоз ўз фаолиятини 2006 йили бошлаган. Унинг 40 га яқин қўшиқлари бор.

22 март куни соат 18:30 да Qalampir.uz сайти ва қатор радио тўлқинларида хонанда Мадина Мумтоздан янги “Бор-бор дема” қўшиғининг премьераси бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.
 
Биз ушбу қўшиқнинг яралиш тарихи ҳақида қизиқиб, хонанда билан боғландик.
 
“Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомов, оранжировкаси Умид Обидовга тегишли. Аслини олганда, бу қўшиқ анча олдин яратилган ва бошқа хонандага берилган экан. Бироқ, кўп ўтмай, хонанда ушбу қўшиқни куйлай олмаслигини айтиб, уни қайтариб берган. Уни эшитиб кўргач, куйлашга қарор қилдим. Албатта, мен куйлагунга қадар у бутунлай бошқача эди, нақорати ҳам йўқ бўлган. Мусиқаси ўзгартирилгач, қайтадан “туғилди”.
 
“Бор-бор дема” қўшиғини янги йил базмларида ҳам куйладим. Шундан кейин мухлислар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали уни қаердан топиш ва юклаб олиш ҳақида сўраганларидан сўнг, қўшиқни премьера тарзида омма эътиборига ҳавола этишга қарор қилдим.
 
Биласизми, шу қўшиқдан кейин яратилган таронани аввал мухлислар эътиборига ҳавола этиб, кейин премьера қилиш керак экан, деган фикр ҳам пайдо бўлди. Бу қўшиқ ўзимга жуда ёқди. Мен учун сон эмас, сифат муҳим”, дейди хонанда.
 
Маълумот учун, Мадина Мумтоз ўз фаолиятини 2006 йили бошлаган. Унинг 40 га яқин қўшиқлари бор.

Теглар:Мадина Мумтоз Қўшиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!