Хонанда вазирдан келган табрикномани ва гулни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаб, “Эътибор учун каттакон раҳмат! Биз санъаткорлар жуда ҳам хурсанд бўлдик”, – деб изоҳ қолдирди.
Куни кеча “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура ҳам Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказилаётган тадбирлар ҳақида Instagram’даги шахсий саҳифасига “Ким эдигу ким бўлдик тадбирларидамиз. Тушунишимча, Ватан фақат менга керак. Бу тадбирларда тенгдошларим ва “юлдуз”лардан ҳеч ким йўқ. “Ўзбекнаво”, сени севаман!”, – деб ёзиб қўйди ва 10 дақиқага бормай суратдаги изоҳни ўчириб юборган эди.
Бугун, 9 март куни Шаҳзоданинг Instagram’даги саҳифасини кўздан кечирганимизда вазир юборган гул ва табрикноманининг суратини ўчириб юборганига гувоҳ бўлдик.