...
МЕНЮ
ONLINE TV

Луиш Нани рафиқаси сабаб “Фенербахче”дан кетади?


23:23, 10.02.2016 Спорт
 2 699

Айни пайтда “Гуанчжоу Эвергранд” клуби португалиялик футболчи учун турк жамоасига 20 миллион евро таклиф қилмоқда.

Туркиянинг “Фенербахче” клуби ярим ҳимоячиси Луиш Нани ўз фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Айни пайтда “Гуанчжоу Эвергранд” клуби португалиялик футболчи учун турк жамоасига 20 миллион евро таклиф қилмоқда. Аммо “Фенербахче” клуби раҳбарияти Нанини 25 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

“Fotomac” нашрининг хабар беришича, футболчининг турмуш ўртоғи Даниэла Мартинс Хитойдан тушган таклифни қабул қилиш борасида унга босим ўтказяпти. Агар ҳар иккала клуб мутасаддилари трансфер нархини келиша олишмаса, Мартинс турмуш ўртоғини ўз ҳисобидаги пуллари эвазига қолган маблағни тўлаб беришга ундаяпти. Маълумотларга қараганда, Даниэла Истанбулда яшашни ёқтирмайди. Шу боис у тез-тез фарзандлари билан Португалияга бориб туради. 
Жалолиддин Равшан

Теглар:Фенербахче Луиш Нани Даниэла Мартинс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Test

18:40, 17.02.2016 3 360

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!