...
МЕНЮ
ONLINE TV

Астрономлар сомон йўли ортида юзлаб сайёраларни аниқлашди.


18:46, 10.02.2016 Олам
 3 727

Мазкур кашфиёт “Буюк Аттрактор”нинг қуёш оғирлигидан тахминан юз триллион марта оғирлигини кўрсатади.

Астрономлар сомон йўли орқали юзлаб “кўринмас” сайёраларни аниқлашди. Астрофизиклар илк бора радио тўлқинлардан фойдаланиб сомон йўли ортида илгари ноъмалум бўлган юзлаб сайёраларни кўришган.“Aif.ru” нашридаги мақолада айтилишича, мазкур сайёралар йирик структурали коинотимизнинг бир қисми ҳисобланади.

Австралия ғарбидаги Кроули университетидан Листер Стэйвли-Смит “Сомон йўли галактикани ўрганиш учун чиройли ва шиддатли ҳисобланади”,– дейди. “У ўзининг ортидаги сайёралар кўринишини беркитиб туради”.

Астрономлар “Буюк Аттрактор”нинг катта, яқин ва кўринмас таркибий қисми, Сомон йўлини секинлашишига сабабчи “буюк девор”ни ҳам аниқлашганини айтишмоқда.Кашфиётчилар томонидан аниқланган сайёраларнинг учдан бир қисми эса астрофизиклар учун илгари номаълум бўлган. Бу эса “Буюк Аттрактор”нинг оғирлигини Қуёш оғирлигидан юз триллион марта нотўғри тахмин қилишганини англатади. Муаллифлар фикрига кўра, мазкур ҳолат нима учун ҳозирга қадар жумбоқли сомон йўлининг табиати ва тортишиш кучи ҳақида муқобил жавоб топилмаганини тушунтириб беради.
Ёдгор Абдулло

Теглар:коинот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!