...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Локомотив" ва “Фенербахче” ўйинида хавфсизлик кучайтирилади


18:16, 16.02.2016 Спорт
 3 182

Туркиядаги футбол баҳсида Россия клубининг ишқибозларини маҳаллий полиция қўриқлайди.

Москванинг “Локомотив” футбол клуби ишқибозлари минган автобусни аэропортдан то Истанбулнинг “Фенербахче” клуби стадионигача Туркия полицияси қўриқлаб боради. Бугун, 16 февралда Европа лигаси 1/16 финалидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади ва биринчи ўйин “Фенербахче” (Туркия) ва "Локомотив" (Россия) клублари ўртасида ўтказилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Бундан олдин ҳам, "Локомотив" клуби Европа лигасининг гуруҳ босқичи ўйинлари доирасида Туркиянинг “Бешиктош” клуби билан 2015 йилнинг октябрида баҳс олиб борган эди. Бироқ бу ўйинда Туркия полицияси ишқибозлар автобусини қўриқлаб боришдан бош тортганди.

Бундан ташқари, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Локомотив” клубининг хавфсизлик ходимлари ҳам қўриқлаш ишларида иштирок этадилар.

Туркия ва Россия муносабатларидаги кескинлик, табиийки уларнинг фуқаролари ўртасидаги алоқаларга ҳам салбий таъсир ўтказган. Спорт мусобақалари доирасида икки давлат спортчилари тўқнаш келганда, икки томондан ишқибозлар ҳам иштирок этадилар ва улар ўртасида тартибсизлик келиб чиқиши мумкин, шунинг учун ҳам икки давлат ҳуқуқ-тартибот органлари хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Футбол Локомотив Фенербахче Россия-Туркия УЕФА Европа лигаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!