...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроиллик дизайнер саломатлик учун фойдали оёқ кийимини яратди


17:46, 16.02.2016 Олам
 2 775

Бундай туфлиларни ҳар бир индивид учун, айнан унинг ўлчовлари асосида яратиш мумкин.

Сиз кўриб турган бу туфлини Исроиллик Нета Сорек имсли дизайнер яратган. Шаклидаги ўзга хосликдан ташқари у жуда енгил. 300 грамм оғирликдаги бу туфлини кийган аёлларнинг бел, оёқ қисмида оғриқ мутлақо бўлмайди.

Ушбу оёқ кийимини яратишдан аввал у оёқнинг таг қисмини бир неча бор сканер қилди. Туфлининг устки қисми енгил нейлондан яратилган, пошна ва таг қисми эса фотополимердандир. 3D сканеридаги чоп этилган бу туфлиларнинг ҳозирча икки тури бор.

Интернет дўконларида ушбу оёқ кийимни тез орада 1000 АҚШ долларига сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Унинг қанчалар фойдали экани, вақт ва истеъмолчилар томонидан баҳоланади.
Умида Якубова

Теглар:Туфли Дизайнер Нета Сорек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!