...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондондаги меҳмонхоналарнинг бирида вирусли инфекция аниқланди


14:23, 09.08.2017 Олам
 1 957

Турли давлатлардан келган спортчилар меҳмонхонада тарқаган номаълум вирус сабаб шифохонанинг изолятор бўлимига жойлаштирилди.

Англия пойтахти Лондонга енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш учун ташриф буюрган спортчилар қўним топган меҳмонхоналардан бирида вирусли инфекция тарқагани аниқланди.
 
Номи ошкор этилмаган ушбу меҳмонхонада турли давлатлардан келган спортчилар яшаётган эди. Айни дамда спортчиларнинг 26 нафари инфекция сабаб шифохонанинг изолятор бўлимига жойлаштирилди.
 
Касалликнинг хавфли тарафи шундаки,  вирус инсон танасида 24 соат давомида яширин даврни ўтайди ва вирусни юқтирган одам шунча вақт давомида касаллик ташувчи ҳисобланади.
 
Кутилмаган бу ҳолат енгил  атлетика федерациясининг халқаро ассоциацияси масъулларини ташвишга солмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати Лондон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!