“Реал” клуби президенти Флорентино Перес Криштиану Роналдуни ёнини олиб уни қўллади.
Футболчи айни шу сабабга кўра, “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ҳам кўплаб хабарлар тарқалди.
Кейинчалик португалиялик футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиришга қарор қилганди.
Катта эҳтимол билан Мадридни тарк этиши мумкин бўлган “Реал” клуби президенти Флорентино Перес Криштиану Роналдуни ёнини олиб, уни ҳеч қачон бошқа жамоага сотмаслигини айтиб ўтди.
“Роналдуни сотиш? Ҳеч қачон бундай қилмаган бўлардим. Ҳатто уни вазнига тенг келадиган олтин ваъда қилишса ҳам, ундан воз кечмаган бўлардим. Фақат буюк футболчилар шундай қадр-қийматга эга бўлишади”, – дейди Флорентино Перес.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Криштиану Роналдунинг кетишидан хабардор бўлган “ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари футболчи хизматларига қизиқиш билдириб, “Реал” раҳбариятига бир неча маротаба таклифлар юборишганди.