...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондондаги “Уэмбли” покистонликка ўтиш арафасида


16:06, 26.09.2018 Спорт
 2 559

Англия терма жамоаси ва “Тоттенҳем” уй учрашувларини мазкур стадионда ўтказиб келинади.

Лондоннинг “Фулҳем” жамоаси хўжайини Покистонлик миллиардер Шохид Хон “Уэмбли” стадионини сотиб олиш бўйича Англия футбол ассоциацияси (FA) билан келишиб олди. У стадионни сотиб олиш учун 600 млн фунт (667 млн евро) сарфлаши мумкин.
 
Стадионнинг покистонликка ўтиш ёки ўтмаслиги эртага, 27 сентябрда ҳал бўлиши кутилмоқда. Боиси 27 сентябрь куни ФАнинг 10 кишидан иборат директорлар кенгашининг овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Агар якуний натижалар ижобий бўлса, стадион янги эгасига ўтади.

Шохид Хон “Уэмбли”ни қўлга киритса, катта эҳтимол билан бу майдонда “Фулҳем” ўзининг уй ўйинларини ўтказади.
 
Таъкидлаш жоизки, “Фулҳем” жамоаси бу йил яна АПЛга қайтган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Англия терма жамоаси ва “Тоттенҳем” уй учрашувларини мазкур стадионда ўтказмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Уэмбли Шохид Хон Фулҳем 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!