...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондонда кучлар тенг келди. “Ноу Камп” жавоб учрашувини кутмоқда


09:03, 21.02.2018 Спорт
 2 333

Қизиқарли ва курашларга бой ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби акс этди.

Бугун, 21 февраль куни Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Челси” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Қизиқарли ва курашларга бой ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби акс этди.
 
Биринчи бўлим “Барселона”нинг катта устунлигида ўтди, аммо гол уришга “Челси” футболчилари жуда яқин келишди. Виллианнинг ажойиб йўллаган иккита зарбаси ҳам дарвоза тўсинларига тегди. Виллиан қисқа вақт давомида йўллаган ҳар икки зарба “Барселона” дарвозасининг ўнг ва чап томонларига тегиб қайтди.
 
Шунингдек, Азарнинг йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. “Барселона” эса Мессининг моҳирона ҳаракатлари эвазига ўйинда устунликни қўлига олди, Паулиньонинг бош билан йўллаган зарбаси нотўғри йўнайлиш олди.
 
Ўйин сўнгига қадар “Челси” ҳимоячиси Алонсо жарима зарбасини голга айлантириши мумкин эди, аммо Тер Штеген бу вазиятда “Барселона”ни қутқариб қолди.
 
Хавфли вазиятларга бой ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмасдан қолди.
 
Умуман олганда “Барселона” илк марта 2016 йилнинг февраль ойидан бери биринчи бўлимга қадар рақиб жамоа дарвозасиги бирорта тўғри зарба йўллай олмади.
 
Иккинчи бўлим кутилганиданидан ҳам кескин старт олди. 62-дақиқада Виллиан учинчи уринишда “Барселона” дарвозасини узоқ масофадан нишонга олди. Бразилиялик футболчииннг йўллаган зарбаси олдида Тер Штеген ожиз қолди.
 
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас эди. 75-дақиқада Аспликуэтанинг қўпол хатоси эвазига Иньеста тўпни Мессига оширди ва Лео қулай вазиятда Куртуанинг ўткир бурчагини нишонга олиб, ўзининг “Челси”га қарши 9-ўйинида илк голини урди.
 
Ўйиннинг қолган қисмида деярли голли вазиятлар бўлмади ва шу тариқа Лондонда кечган илк учрашувда “Барселона” мағлубиятдан қутулиб қолди. Энди бу тўқнашувда кейинги босқичга кимнинг чиқиши жавоб ўйинида ҳал бўлади.
 
ЕЧЛ, 1/8 финал.
“Челси” – “Барселона” 1:1.
Голлар: Виллиан (62) – Месси (75).
 
“Челси”: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Азар, Виллиан, Фабрегас (Дринкуотер, 84), Канте, Педро (Мората, 83), Алонсо.
 
“Барселона”: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Ракитич, Серхи Роберто, Паулиньо (Алеиш Видаль, 63), Бускетс, Иньеста (Андре Гомеш, 90), Месси, Суарес.
 
Огоҳлантиришлар: Ракитич (29), Суарес (76), Рюдигер (80), Мората (86), Бускетс (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Челси Барселона ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!