Мазкур кафеда итлар учун “пиво” ҳам бор.
Мазкур лойиҳа Pet Pavilion компанияси ва Bluebird ресторани ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Кафе тўрт оёқли меҳмонларга уч турдаги таомларни таклиф қилади. Хусусан, кучуклар кафеда кийик гўштидан сасиска, товуқ гўшти, малла гуруч ва итлар “пиво”сини татиб кўришлари мумкин.
Бундан ташқари, дискотека ва итлар учун ҳар хил машқлар бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади.
Маълумот ўрнида, дунёда бу турдаги антиқа кафелар бир нечтани ташкил этади. Масалан, АҚШнинг Калифорния штатидаги Силвер-Лейк шаҳрида мамлакатдаги биринчи итлар кафеси очилган. Бундан ташқари, Япониядаги кафелардан бирида ташриф буюрувчиларга типратикан билан гаплашиш таклиф этилади.