Яраланган қушларни қаср олдидан ўтиб кетаётган йўловчилар кўриб қолишган ва оққушларни ҳимоя қилиш жамиятига қўнғироқ қилишган.
Маълумотларга кўра, ҳазрати олияларининг Винзордаги қасри ҳудудида, бинодан 300 метр нарида яшайдиган оққушлар галаси номаълум шахс томонидан отиб ташланган. Бу ҳақда “Ntv.ru” хабар қилмоқда.
Оққушлар Англияда муқаддас қушлар саналади. Мамлакатда Елизавета II нинг бу қушларга бўлган меҳрини ҳамма билади. Ҳалқ орасида уни “оққушлар бекаси”, деб ҳам аташади. Қасрда алоҳида эҳтиёткорлик билан парвариш қилинган қушлар одамларга ўрганган. Айнан шу сабабли ҳам улар қотилларнинг яқинлашганидан қўрқмаган бўлса керак.
Шахси аниқланмаган жиноятчи томонидан қасрдаги 12 та оққуш отиб ўлдирилган. Иккитасининг оғир жароҳатлангани сабаб, жонини қийнамаслик учун ўлдиришга тўғри келди. Яна қатор қушлар операция қилинди. Улар айни вақтда ҳам қушлар учун махсус тиббий клиникада парвариш қилинаяпти.
Яраланган қушларни қаср олдидан ўтиб кетаётган йўловчилар кўриб қолишган ва оққушларни ҳимоя қилиш жамиятига қўнғироқ қилишган.
“Авваллари қушларнинг қаноти ёки оёғи жароҳатланганини кўрганмиз. Аммо бирор марта ҳам оққушларнинг бошидан ўқ олмаганмиз. Бу ваҳшийлик”, дейди қушларни парвариш қилаётган тиббиёт ходимларидан бири.
Айни хабар қироличага ҳам етказилди. Бироқ Елизавета II га бунга изоҳ бермади. Айни дамда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.