...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова яна бир халқаро мукофотга лойиқ кўрилди


21:23, 03.02.2017 Жамият
 8 688

Лола Каримова-Тилляева бирнеча йиллардан буён республикадаги икки йирик хайрия жамғармасини бошқариб келади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева халқаро мукофотга лойиқ деб топилди. Бу ҳақда жамоатчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берилди.
 
Маълум қилинишича, Лола Каримова-Тилляевага ўтган ҳафта Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган маросимда кўп йиллик хайрия фаолияти ҳамда Ўзбекистон маданияти ва санъатини Европада тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун “The Best Award” мукофоти тақдим этилган.
 
Мазкур мукофот 1977 йилда таъсис этилган бўлиб, хайрия ишлари фаол бўлган жамоатчиларга топшириб келинади.
 
Лола Каримова-Тилляева бир неча йиллардан буён турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан биргаликда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга ошириб келади. “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар фонди ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ёрдам қўлини чўзиш билан шуғалланса, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази имконияти чекланган болажонларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, бошқалардан ажралиб қолмаслигида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Хайрия The Best Award 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар