Лола Каримова-Тилляева бугун ижтимоий тармоқларга турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан тушган янги суратини жойлаштирди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда фаол бўлган жамоатчи Лола Каримова-Тилляеванинг Янги йил байрамига монанд бўлган сурати интернет оламида яшин тезлигида тарқалмоқда. У сурат остига шундай изоҳ қолдирган.
“Азизлар, яқинлашиб келаётган байрам барчангизнинг хонадонингизга меҳр, қувонч, ва файзу барака олиб келсин Кириб келаётган 2017 йилда сиз ва яқинларингизга бахт-саодат ва мустаҳкам соғлик тилайман”.
Маълумот учун, Лола Каримова-Тилляеванинг турмуш ўртоғи Темур Тилляев – тадбиркор. Улар хайрия ишлари, фондларнинг фаолиятини биргаликда олиб борадилар.