...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева халқаро мукофот билан тақдирланди


11:58, 18.12.2016 Жамият
 9 037

Лола Каримова-Тилляева нафақат аёллар спорти, балки болалар спортини ривожлантиришда салмоқли ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кенжа қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева спорт соҳасини ривожлантириш, аёллар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун Халқаро олимпия қўмитасининг мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда жамоатчи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Мен Халқаро олимпия қўмитаси томонидан “Аёллар ва спорт” дипломи билан тақдирланганимдан ниҳоятда хурсандман. Ушбу шарафли диплом спорт соҳасида гендер тенгликни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун тақдим этилди.

Спортни хотин-қизлар орасида оммалаштириш мақсадида
амалга оширилаётган ишларимизга шундай юқори баҳо берилгани учун Халқаро олимпия қўмитаси ва унинг президенти Томас Бахга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

Шуни мамнуният билан таъкидламоқ лозимки, бугунги кунда ўнлаб иқтидорли ўзбекистонлик спортчи аёллар нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон спортининг халқаро миқиёсидаги нуфузини янада оширишга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Бизнинг гимнастика федерациямиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўзбек спортининг ривожига хизмат қилиб, спортчиларимизнинг келажакдаги ғалабалари учун замин яратишига ишонаман”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.
 
Лола Каримова-Тилляева нафақат аёллар спорти, балки болалар спортини ривожлантиришда салмоқли ишларни амалга оширмоқда. “Сен ёлғиз эмассан” фонди томонидан таъмирланган мактаблар, мактаб интернетлари, меҳрибонлик уйларининг спорт залларида болажонлар учун яратиб берилган шарт-шароит ва имкониятлар бунинг яққол далилидир. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Халқаро олимпия қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар