Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг саломатлиги юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали хабар қолдирди.
“Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик талаб этилади”, дейилади ҳукумат хабарида.
Бугун, 29 август куни Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева масалага ойдинлик киритиш мақсадида ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига оила аъзолари билан тушган суратини жойлаштирди ва унга қуйидагича изоҳ қолдирди.
“Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида, бизнинг оилада ўтган хафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман.
Шанба куни дадамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар. Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан стабил деб баҳоланмоқда. Айни пайтда келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта.
Мен сизлардан турли хил гап-сўзлардан йироқ бўлиб, оиламизнинг шаҳсий ҳаётига хурмат билан муносабатда бўлишингизни илтомос қиламан.
Ушбу дамларда отамни ўз дуолари билан қўллаб-қувватловчи барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.