...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда тўй маросими пайтида теракт содир этилди


14:26, 29.08.2016 Олам
 3 603

Худкуш-террорчи ўнлаб одамлар тўпланган тўй маросимида портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

Ироқда тўй маросими пайтида бўлган теракт оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда
 
Ироқ полициясининг маълумотларига кўра, худкуш-террорчи мамлакат жанубида, асосан шиа оқимига эътиқод қиладиган одамлар яшайдиган Карбало шаҳрида портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. 
 
Аввалроқ, 20 август куни Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрида тўй маросими пайтида терект амалга оширилган эди. Натижада 51 киши ҳалок бўлди. Улардан 22 нафари болалар бўлган. Туркия ҳукумати мазкур терактда ИШИД террористик ташкилотини айблади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ироқ Карбало Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!