...
МЕНЮ
ONLINE TV

КамАЗ ҳайдовчисиз бошқариладиган автобусни тақдим этди


13:12, 29.08.2016 Технология
 3 130

“Шатл” деб номланган автобус 2018 йилдан ишлаб чиқарилади.

Россиянинг КамАЗ компанияси Москвадаги халқаро автосалонда “Шатл” номли ҳайдовчисиз автобусни тақдим этди. Бу ҳақда “Russian Today” хабар бермоқда.
 
Компания 2018 йилда ушбу автобусларни ишлаб чиқара бошлайди ва дастлаб ёпиқ oбъектлар – бизнес марказ, кўргазма бинолари,  аэропорт ва бошқа ҳудудларда фойдаланилади. 
 
Россиянинг КамАЗ компанияси 1969 йилда ташкил этилган. Мазкур компания дизелда ҳаракатланадиган юк машиналари, автобуслар ишлаб чиқаради. КамАЗда жами 36 минг ишчи-ходим фаолият олиб боради.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шатл КамАЗ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!