...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатар ҳукумати аэропортдан фойдаланганлик учун йўловчиларга солиқ солади


13:08, 29.08.2016 Олам
 2 205

Мазкур солиқ барча, шу жумладан, транзит ва чартер рейслардан фойдаланувчи йўловчилардан ҳам ундирилади.

Қатар ҳукумати Доҳадаги йирик аэропорт – Hamad International Airport’дан учадиган йўловчиларга солиқ солмоқчи. Бу ҳақда “Arabian Business” хабар бермоқда.
 
Солиқ 35 Қатар риали (9.6 АҚШ доллари) миқдорида барчадан, шу жумладан, транзит ва чартер рейслардан фойдаланувчи йўловчилардан ҳам ундирилади.  Солиқ ҳақидаги қонун эртага,  30 августдан кучга киради ва жорий йилнинг 1 декабридан авиачипталарга нисбатан қўлланилади. 
 
Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Форс кўрфази давлатлари шу кунгача аэропортлардан фойдаланганлик учун солиқ ундирмаган. Жорий йилнинг бошида Бирлашган Араб Амирликлари ҳам мазкур солиқ тури ҳақида қонун қабул қилган. 
 
Қатарнинг давлат бюджети сўнгги 15 йилда биринчи марта дефицит билан чиқиши мумкин. Бунга жаҳондаги нефть нархи сабаб бўлмоқда. Маълумотларга қараганда, бюджет тақчиллиги 10 миллиард АҚШ долларига етиши башорат қилинмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, Қатар давлати 1971 йил 3 сентябрда Буюк Британиядан мустақил бўлиб чиққан. Пойтахти – Доҳа шаҳри.  Аҳолиси – 2 миллионга яқин киши. Мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 2014 йилда 323 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қатар Солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!