...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева байрам муносабати билан аёлларга мурожаат қилди


03:05, 08.03.2016 Жамият
 17 282

Лола Каримова-Тилляева: Эркакларни бизга хурсандчилик бахш этиш имкониятидан маҳрум этманг

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали бу байрам ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини аёлларга мурожаатини ёзиб қолдирди.

“Аёллар бир-бирларини 8 март байрами билан табриклашлари мени бир мунча ажаблантиради. Ахир, бу кун айнан эркаклар ўзларига азиз ва мўтабар бўлган аёлларга ўз меҳр-муҳаббат, ҳурмат эътибор ва миннатдорчиликларини изҳор этишлари учун жуда яхши имкониятдир. Шундай экан, азиз аёллар, ушбу кунда эркакларни бизга хурсандчилик бахш этиш имкониятидан маҳрум этманг.

Ўзида нафосат ила гўзалликни мужассам этган шундай кунда барчангизга байрамона, баҳорий кайфият ёр бўлишини тилаб қоламан”, – деб ёзади Каримова-Тилляева.

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар