Лола Каримова - Тилляева ижтимоий тармоқлар орқали давлат бошқарув тизимларида ишлаш ва давлат арбоби бўлиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Лола Тилляева:
— Юқори мансабга бўлган ўз муносабатимни мен ёшлигимдаёқ ўзимга ифодалаб олганман. Мен буни қисқа ва аниқ қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Шундай одамлар тури бўладики, улар юқори мансаб исталган инсонни бахтли қила олади ёки бу чексиз ҳузур-ҳаловат манбаи деб ҳисоблайдилар. Бундай дунёқарашга эга бўлган инсонлар кўпинча ҳатто уларга берилган озгина амални ҳам кўтара олмайдилар. Улар қўлларидаги ваколатдан белгиланган мақсадда фойдаланмайдилар ва бу билан инсонларга ҳамда бажаришлари лозим бўлган ишга катта зарар етказадилар. Кундалик ҳаётда биз бундай мисолларнинг кўпини кўришимиз мумкин. Мен бундай ҳолатни инсон тубанлигининг намойиши деб ҳисоблайман. Виждонли ва олижаноб инсон учун юқори мансаб, бу биринчи навбатда катта масъулиятдир. Юқори давлат мансаби – бу ўз халқига хизмат қилишдир. Бу баландпарвоз гаплар эмас – бу мен ёшлигимдан кузатиб келган ҳамда ўз кўзларим билан гувоҳ бўлган ҳақиқатдир. Мен, ўз халқига фойда келтирмоқчи бўлган давлат одами, нафақат ўзига бириктирилган масъулиятни тўлиқ англаши, балки халқ равнақи йўлида кўп нарсадан воз кеча олишни билиши кераклигини тушунаман.
Менинг ҳаётдаги асосий мақсадим ва вазифам – биринчи навбатда менинг оилам ва менинг маънавий ривожланишим билан чамбарчас боғлиқдир. Умид қиламанки, менинг фарзандларим келжакда яхши, виждонли, олижаноб ва меҳрибон инсонлар бўлиб вояга етадилар ва шунда мен ўз вазифамни тўлиқ адо этилган деб ҳисоблайман. Шунингдек, мен кучим ва имкониятим етганича ижтимоий вазифам бўлмиш – муҳтож болаларга ёрдам кўрсатишни давом эттираман.
Мен ҳаётимни ўзгартириб, давлат бошқарув тизимларида ишлаб, давлат арбоби бўлиш ниятим йўқ. Мен Парвардигорга умримнинг ҳар бир лаҳзаси учун беҳисоб шукроналар айтаман ва умид қиламанки ҳаётимнинг муҳим саволларига жавоб топишни Оллоҳ менга насиб айлайди.